QO’L JANGI

Жорий йилнинг 7 май куни 9 май “Хотира ва қадрлаш куни“ га бағишлаб Университетнинг курсантлар взводлари ва Қўриқлаш ва ўқув жараёнини таъминлаш батальони аскарлари ўртасида қўл жанги усулларини бажариш бўйича “КЎРГАЗМАЛИ ЧИҚИШ“ намойишининг Университет биринчилик мусобақаси ўтказилди. Мусобақада барча курсантлар взводлари ва батальон терма жамоалари фаол иштирок этиб, учинчи ўринни ҚваЎЖТБ, иккинчи ўринни 5 курсантлар взводи ва фаҳрли биринчи ўринни 2 курсантлар взводи жамоаси эгаллаб, кўчмас кубок билан тақдирландилар.