ME’ROJ KECHASI | МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Халқ орасида ражаб ойининг 27 кечаси меърож кечаси бўлиб, уни қадр кечаси каби ўтказиш керак, деган гап-сўзлар машҳур бўлиб қолган. Ҳатто баъзилар меърож кечасида ўқиладиган мухсус намозлар борлигини ҳам айтиб юришади. Яна айтишларича, меърож кечасида ўқиладиган намозларнинг ҳар бир ракъатида фалон, фалон хос суралар ўқилар эмиш. Меърож кечасида одамлар орасида яна қандай тафсилотга эга намозлар машҳур бўлиб кетганини Аллоҳ билади. Ҳар биримиз яхшилаб билиб олишимиз керакки, бу гапларнинг ҳеч бири шариатда бирор асосга суянган эмас. МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИ ТАЙИН ҚИЛИШДАГИ ИХТИЛОФ Билингки, ражаб ойининг 27 кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанлар, деб аниқ ишонч билан айтиб бўлмайди. Чунки бу борада турли ривоятлар мавжуд. Баъзи ривоятларда Н