Ўзбекистон термаси ҳақида билмаганларимиз ҳали олдинда

Осиё кубоги мусобақаси бошланишига яна бир оз вақт қолди. Жумладан, яна уч кун (5 январь) дан сўнг БААда Осиё кубогининг гуруҳ босқичига старт берилади. Мусобақанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси жамоаларнинг бундан олдин қайд этган натижаларидан лавҳаларни тақдим этиб келмоқда. Навбат бу сафар Ўзбекистон терма жамоасига етиб келди. Марҳамат “Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида билмаганларимиз ҳали олдинда” номли видероликни томоша қилинг.