“Ё Украинада ядро қуроли бўлади ёки у НАТОга қўшилади”

Зеленский Доналд Трамп билан суҳбати тафсилотларини айтиб берди. “Доналд Трамп билан суҳбатда мен унга шундай дедим: Бизда қандай йўл бор? Ёки Украина ядровий қуролга эга бўлади - бу биз учун ҳимоя бўлади. Ёки биз қандайдир иттифоққа аъзо бўлишимиз керак“. Украина президенти Трамп уни “эшитганини” ва Украина томонининг далилларини адолатли деб ҳисоблаганини қайд этди. Россия томонидан урушни тўхтатиш учун қўйилаётган асосий талаблар, бу — Украинанинг НАТОга ёки бошқа ҳарбий блокка қўшилмаслиги ва Россияга нисбатан нейтрал мақомга эга бўлиши. Шунингдек, Украинада рус миллати вакилларини ва рус православ черковини таъқиб қилмаслик.