Биз ўз муносабатларимизни рақамли шаклга ўтказамиз — Россия адлия вазири

Константин Чуйченко Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ адлия вазирлари кенгашининг XVIII йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири. Чуйченконинг айтишича, адлия соҳасини рақамлаштириш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. У учта муҳим ҳужжатни имзолаш режалаштирилганини ва улар ҳуқуқий ёрдамни такомиллаштириш ҳамда адлия соҳасини рақамлаштиришга бағишланганини маълум қилди.