Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Мустақиллик Куни муносабати билан тантанали қабул бўлиб ўтди

Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда эришилган ютуқлар ҳақида айтиб берди.  “Бугунги Ўзбекистон — умуминсоний демократик қадриятларга интилаётган замонавий давлат, Республика амалга ошираётган барча ислоҳотлар негизида инсон қадрини улуғлаш ётибди”, - деди Ботиржон Асадов.