збекистонда жаон рекорди рнатилди

Ютуқ Гиннесс рекордлари китобига киритилди. Ўзбекистонда “эбру” техникаси ёрдамида яратилган Ўзбекистон Республикаси герби тасвири пайдо бўлди. Ноёб расмнинг умумий ҳажми 18 м² ни ташкил қилади. Муаллиф туркиялик рассом Аҳмад Чоктан бўлди. Қизиғи, “эбру” услубидаги аввалги рекорд ҳам унга тегишли. Рекорд, 2009 йилда ўрнатилган эли ва унда тасвир 16,5 м² ўлчамдаги қоғозга кўчириб ўтказилган. “Эбру” техникаси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган деб ҳисобланади, аммо Туркияда жуда машҳур бўлган. “Эбру” рассоми учун ижод майдони сувдир. У унга махсус бўёқларни қўллайди, нақшлар чизади, сўнгра тасвирни қоғоз, ёғоч ва бошқа сиртларга кўчириб ўтказади.