Тарихга кирди: Зиёда Абдусатторова камондан отиш ва Олимпиадага тайёргарлик аида

Қариндошларим катта бўлганим ва спортни тарк этишим кераклигини айтишган – Зиёда Абдусатторова камондан отишни қандай бошлагани ва 2024 йилги Париж Олимпиадасига йўлланмани қандай қўлга киритгани ҳақида сўзлаб берди. Зиёда Абдусатторова – камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихида илк бор Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган ўзбекистонлик қиз. Ҳозирда у Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Зиёда Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда камондан отишни қандай бошлагани ва нимани орзу қилиши ҳақида гапириб берди.