SputnikPro маҳорат дарси Тошкентда қандай ўтди – видео

Тошкентда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида “Оммабоп платформалар учун видеоконтент: томошабинни қандай топиш мумкин” мавзусида SputnikPro маҳорат дарси бўлиб ўтди. Уни Sputnik’нинг Яқин хориж ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги мултимедиа марказлари дирекцияси ҳамда “Россия сегодня” медиа гуруҳининг видео ишлаб чиқариш монтаж режиссёри Дмитрий Буданцев олиб борди. Кафедра талабалари ва ўқитувчилари ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш, таҳрирлашда қандай сирлар кузатувчини сақлаб қолишга ёрдам беришини ва муваффақиятсиз интервьюни қандай “сақлаб” қолишни ўргандилар. Нима учун хронометраж давомийлигини қисқартириш муҳим, ҳаваскорлар ва профессионаллар қандай дастурлардан фойдаланишлари керак? Батафсил SputnikPro лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган мастер-классда.