Тўрт оёқли қутқарувчилар — Тошкентда халқаро итлар кўргазмаси қандай ўтди?

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги Миллий кинология марказида халқаро итлар фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари 200 дан ортиқ турли зотдаги итларини намойиш этишди. Мутахассислар уларни 79 та йўналиш бўйича баҳолашди. Хизмат итлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига иш фаолиятида ёрдам берадиган махсус маҳоратини намойиш этди. Масалан, жиноятчини қўлга олиш, контрабанда маҳсулотларини излаб топиш, таъқиб қилиш ва бошқалар. Батафсил - Sputnik видеосида.