Ахсикент тарихий ёдгорлигидан нималар топилди

Намангандаги Ахсикент тарихий ёдгорлигида қазишма ишлари олиб борилмоқда. Қазишмалар чоғида XII-XIII аср бошига оид мудофаа девори аниқланди. X асрга оид сув йўллари, олти бурчакли ноёб қурилиш ашёлари аниқланган. Археологлар металлургия печлари, темирчи устахоналари ва дўконларга ҳам дуч келишган. Қазиш ишлари жараёнида қуйидагилар буюмлар топилган: сопол идишлар, тангалар, суяк ва тошдан ясалган турли буюмлар.