Уста Нарзуллаев андай илиб нодир иждувон кулолчилик санъатини салаб олган видео

Тошкентда таниқли уста кулол Ибодулло Нарзуллаев хотирасига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда. У сулоланинг бешинчи авлод вакили. Бугунги кунда унинг ишини набиралари давом эттириб келишмоқда. Яъни Нарзуллаевлар сулоласининг еттинчи авлод вакиллари. Унинг набираси Дилноза Нарзуллаева Sputnik мухбирига Ғиждувон кулолчилик санъатининг ноёб томонлари ҳақида сўзлаб берди. Уста бўлиш учун қандай йўлларни босиб ўтиш керак, Ғиждувон сопол буюмлари нимаси билан ажралиб туради? Бу амалий санъат тури йўқолиб кетишига нега бир бахя қолган эди? Батафсил Sputnik видеосида.