Ишоралар орқали чорраҳани тартибга солган бола билан суҳбат

Ижтимоий тармоқда “Қойил. Чорраҳани болакай ажойиб тартибга солмоқда“ сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ходимлари ушбу бола билан суҳбат ташкил этишди. Боланинг айтишича, ишораларни мактабда, ўқув дарсларида ЙПХ ходимларидан ўрганган.