ОДАМ САВДОСИ УРБОНИГА АЙЛАНИБ ОЛМАНГ

❗ Ватандошларимизга Россияда ёрдам кўрсатувчи юрист, «Migrant» порталининг асочиси сифатида одам савдоси қурбонига айланганлар қандай жабр кўришларини орқаворотдан эшитмасдан, ўзим гувоҳ бўлганман, шу сабабли меҳнат муҳожирларига уларни бегона юртда кутиб турган хавф-хатарлар тўғрисида айтиб бериш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланаман. Одам савдоси тўғрисидаги ижтимоий видеороликни ўзингиз кўринг. Уни тилни билмасдан, мутахассислиги бўлмаган ҳолда бошқа мамлакатга пул ишлаб топиш учун кетмоқчи бўлаётганларга кўрсатинг. Одам савдосига қарши курашга ўз ҳиссангизни қўшинг.