Россия олий ўқув юртлари филиаллари битирувчилари Ўзбекистонда ишлаб қолишади – Далиев

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳруҳ Далиев Sputnik матбуот марказида Россия олий ўқув юртлари филиаллари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳақида гапирди. Унга кўра, 2022/23 ўқув йилида Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг 227 нафар битирувчисидан 208 нафари Москва давлат университети филиалининг 113 нафар битирувчисидан 111 нафари мамлакатда қолди.