Жазосиз олишмайди: Басурин Киев режимининг жиноятлари аида

ДХР Халқ милицияси қўмондони ўринбосари Эдуард Басурин Киев ҳукуматининг Донбасс одамлари, биринчи навбатда Украина аҳолисига, шунингдек, хорижий мамлакат фуқароларига нисбатан қилган жиноятлари фактлари ҳужжатлаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири. “Чунки бу ерда отишмалар сабаб Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакили вафот этган. Ҳолат шу ердан унча узоқ бўлмаган Изумруд туманида содир бўлди. Вакил Швейцария фуқароси бўлган. Шундай ҳолатлар ҳам бор. Даъволар ва суд муҳокамалари маълум қилинади ва фактлар эълон қилинади. Бу жазосиз қолдирилмайди”, - деди у журналистларга берган интервьюсида.