“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остидаги ички ишлар ёш ходимларининг 1-Республика форуми

Ички ишлар вазирлиги барча ёшларни Ватан равнақи йўлида бир сафга чорлайди. “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остидаги ички ишлар органлари ёш ходимларининг 1-Республика форумига таклиф этамиз. Янги дўстлар, интеллектуал баҳслар, спорт мусобақалари, қизиқарли учрашувлар, ва юлдузли мусиқий шоу сизни кутмоқда. 26-27 июнь кунлари Ички ишлар вазирлиги Академиясида Ватан келажаги учун бирлашамиз.